Энергетика тизимида куз-қиш мавсумидаги режимга ўтилди

Энергетика тизимида куз-қиш мавсумидаги режимга ўтилди

pvapvapvapvapvapvr.jpg

 

       Энергетика вазирлиги ва тизим корхоналарида куз-қиш мавсумини беталафот ўтказиш мақсадида 24/7 режимида навбатчилик ташкил этилган.

       Электр таъминоти бўйича:

       Жорий йилнинг ўтган даврида мамлакат бўйлаб 7 минг километрдан ортиқ электр узатиш тармоқлари ва 1 731 та трансформатор пункти янгиланган.

       Жорий йил ёз мавсумида республиканинг электр энергия истеъмоли соатига 13,3 гигаватт, яъни кунига 270-275 миллион кВт•соат бўлган бўлса, қиш мавсумида соатига 13,5 гигаватт, кунига эса 290-300 миллион кВт•соатгача кўтарилиши кутилмоқда.

       Ўтган йили 81,5 млрд кВт•соат электр энергияси ишлаб чиқарилган бўлса, 2025 йил якуни билан 85,5 млрд кВт•соат электр энергияси ишлаб чиқарилиши кутилмоқда.

       2025 йил якуни билан умумий қуввати 3 000 мегаваттдан ортиқ бўлган қуёш ва шамол, 1 167 мегаватт қувватли иссиқлик электр станциялари, 1 500 мегаваттдан ортиқ энергия сақлаш тизимлари фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.