Экополиция экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилади

Экополиция экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қиладиcommobisystemsoffice20251124164055.jpg

 

Мамлакатимизда ташкил этилгани Экополиция экологик хавфсизликни таъминлаш ва бу борадаги ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасида ҳуқуқни муҳофаза қилишга доир айрим вазифаларга эга бўлган махсус давлат тузилмаси ҳисобланади.

  • Ушбу тузилманинг пайдо бўлиши экологик хавфсизлик, давлат экологик назорати ва экологик жавобгарлик институтларининг янги сифат босқичига кўтарилиши билан боғлиқ муҳим жараёндир.

Экополиция фаолиятини аввало, Конституция нормалар асосида ташкил этади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясида фуқаролар учун қулай атроф-муҳитда яшаш ҳуқуқи ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш мажбурияти мустаҳкамланган.

Экополиция фаолиятининг асосий йўналиши — экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан давлат экологик назоратини ўрнатиш ҳисобланади.

Экополицияга маъмурий-ҳудудий чегараларга боғланмаган ҳолда табиий-экологик зоналарда ўз ҳудудий бўлинмаларини тузишга рухсат берилган.

Экополиция зиммасига юкланган махсус ваколатларнинг бир қисми қуйидагича намоён бўлади:

 - тезкор рейдлар ташкил этиш;

 * маъмурий ҳуқуқбузарлик ишларини кўриб чиқиш ва жарима солиш;

 зарарли таъсир кўрсатаётган объектлар фаолиятини чеклаш ёки тўхтатиб туриш ҳақида қарорлар қабул қилиш;

-- жисмоний ва юридик шахслар томонидан табиатга, аҳоли саломатлигига етказилган зарарни қоплаш учун судларга даъво киритиш. Маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахсни қонунчиликка мувофиқ ушлаб туриш ва ички ишлар органларига олиб бориш.