Экологик масъулият — тараққиётимизнинг муҳим шарти

Экологик масъулият — тараққиётимизнинг муҳим шарти

 

orlblaegs567567567567grepopromopog65765gnrpavr.jpg

 

Президент Шавкат Мирзиёевнинг тарихий нутқида мамлакатимизнинг янги тараққиёт босқичи учун муҳим устувор вазифалар белгилаб берилди. Улар орасида сув ва табиатга муносабатни тубдан ўзгартириш, экологик барқарорликни таъминлаш, “Яшил макон” умуммиллий ҳаракатини янги сифат босқичига олиб чиқиш каби вазифалар алоҳида аҳамиятга эга. Бу вазифалар замирида жуда муҳим бир ғоя мужассам: энди тараққиётни табиатдан айро тасаввур қилиб бўлмайди.

Бугун иқлим ўзгариши, сув ресурсларининг чеклангани, ҳаво ифлосланиши, ер ва сув экотизимларига босимнинг кучайиши бутун инсоният олдида турган жиддий муаммолардир. Шу боис, экологик хавфсизликни таъминлаш фақат соҳавий вазифа эмас, балки иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий тараққиётнинг муҳим шартига айланмоқда.

Ўзбекистон Экологик партияси вакили сифатида Президентимиз нутқида илгари сурилган экологик устуворликларни мамлакатимизда инсон учун муносиб, соғлом ва хавфсиз муҳит яратишга қаратилган стратегик сиёсатнинг мантиқий давомидир.