Экология соҳасида бошқарувни такомиллаштириш ва лойиҳалар самарадорлигини ошириш

Экология соҳасида бошқарувни такомиллаштириш ва лойиҳалар самарадорлигини ошириш

 

vfcvfcvfyvfcv.jpg

 

       Президент Шавкат Мирзиёев 11 ноябрь куни экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги ишлар самарадорлигини ошириш юзасидан таклифлар тақдимоти билан танишди.

       Сўнгги йилларда мамлакатимизда табиатни муҳофаза қилиш, атмосфера ҳавосини яхшилаш, яшил ҳудудларни кўпайтириш ва иқлим ўзгаришига мослашиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Лекин амалдаги тизимдаги тарқоқлик, масъулият ва ваколатларнинг турли идоралар ўртасида бўлиниб кетгани натижасида ишлар самараси ҳам доимо кутилган даражада бўлмаяпти.

       Шу муносабат билан йиғилишда соҳада бошқарувни такомиллаштириш, юзасидан ишлаб чиқилган таклифлар кўриб чиқилди. Экологик назоратни алоҳида ёндашувлар асосида йўлга қўйиш ва масъул идораларнинг ваколатларини кенгайтириш режалари ҳақида маълумот берилди. Бунда, соҳадаги қоидабузарликларга қарши тезкор чора кўриш, дарахтларнинг ноқонуний кесилиши, ҳавонинг ифлосланишини олдини олиш, жамоатчилик иштирокини кенгайтириш механизмлари, шунингдек, саноатда экологик тартибга солишни такомиллаштириш ва аҳоли пунктларида яшил ҳудудларнинг сақланишини таъминлаш чоралари кўриб чиқилди.

        Президентимиз билдирилган таклифларни маъқуллаб, уларни бошқарувда сифат ва самарадорликни янги босқичга олиб чиқиш, назорат ва масъулиятни кучайтириш нуқтаи назаридан янада такомиллаштириш юзасидан топшириқлар берди.