ЕХҲТ вакиллари билан мулоқот
ЕХҲТ вакиллари билан мулоқот

Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси вакиллари “Адолат” СДП Марказий аппарати фаолияти билан танишди. Тадбир доирасида партия раҳбарияти билан учрашув ва мулоқот бўлиб ўтди.
Халқаро ташкилотнинг сайлов департаменти бошлиғи ўринбосари Ульви Aхундлу бошчилигидаги делегация аъзоларига партия томонидан илгари сурилаётган ғоя ва ташаббуслар, сўнгги ойларда амалга оширилган ишлар, жамиятда адолат тамойилларини мустаҳкамлашга қаратилган тадбирлар ҳақида маълумот берилди. Шунингдек, сайлов жараёнларида иштирок этиш тажрибаси, келгуси режа ва мақсадлар хусусида ҳам сўз юритилди.
Учрашувда гендер тенглиги, хотин-қизлар ва ёшларнинг ижтимоий-сиёсий жараёнлардаги иштироки, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш масалалари ҳам муҳокама этилди.
Меҳмонлар шунингдек мамлакатимиздаги сиёсий жараёнларда умумэътироф этилган меъёр ва қоидаларни жорий этиб бориш, халқаро андозалар асосида ёндашиш, сайлов амалиётида шаффофлик ва очиқликни таъминлаш масалалари ҳақида ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирди.