Дўсту қардошдир азалдан ўзбегим тожик билан

Дўсту қардошдир азалдан ўзбегим тожик билан

 

aprolparoparoparoaprorennlnglapno.jpg

 

     Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳамда Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмоннинг ўзаро минтақавий ҳамкорлик йўлидаги сиёсий иродаси билан бугун икки халқ азалий бир қалбга бирлашганини тасдиқламоқда.

    Кўнгиллар шод, мақсадлар эзгулик йўлида мустаҳкам. мамлакатимизда давом этаётган “Тожикистон маданияти ва киноси кунлари” доирасидаги тадбирларда икки халқ орасидаги биродарлик яна бир карра яққол намоён бўлмоқда. Мазкур  байрам доирасида ўзбек  ва тожик халқларининг бой маданий меросини  намойиш этишга қаратилган бир қатор тадбирлар амалга оширилади. “Наврўзи олам” номли уч авлод учрашуви, Ўзбекистон ва Тожикистон санъат усталари иштирокидаги “Дўстлик кечаси” гала-концерти, тасвирий санъат кўргазмалари ҳамда театр жамоаларининг саҳна  асарлари намойиши шулар жумласидандир.

     Байрам кунлари “Ўзбекистон Маданият вазирлиги ва Тожикистон Маданият вазирлиги ўртасида 2026 – 2027 йилларга мўлжалланган маданий ҳамкорлик бўйича тадбирлар режаси” лойиҳаси имзоланади. 

     Мазкур ҳужжат икки давлат ўртасида маданият, санъат, театр  соҳаларида ҳамкорликни янада ривожлантириш, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, ўзаро маданий алоқаларни ҳар томонлама кенгайтиришга хизмат қилади.