Дунёнинг 100 нафар аёли сафида

Дунёнинг 100 нафар аёли сафида

 

 fyvpfyapfkap.jpg

     Би-Би-Си 2024 йил учун дунёнинг 100 нафар илҳомлантирувчи ва таъсирли аёллар рўйхатини эълон қилди. Улар орасида ўзбекистонлик тадбиркор Дилором Йўлдошева бор.

     Икки йил аввал Дилором Йўлдошева бахтсиз ҳодиса оқибатида иккала оёғини йўқотган. Фалокатга қарамай, у умидсизликка тушмади ва ўзининг тикувчилик бизнесини очди. У ишчилар ва мактаб ўқувчилари учун кийим тикиш бўйича шартномалар тузиб, ўзи ва ўнлаб бошқа аёлларни даромад билан таъминлади.

     “Дунёнинг 100 нафар аёли” лойиҳаси шуни кўрсатмоқдаки, дунёнинг турли бурчакларидаги аёллар дуч келаётган барча қийинчиликларга қарамасдан, уларнинг кўпчилиги ўз зиммасига етакчилик вазифасини олиб, жамиятдаги ўзгаришлар учун курашишни давом эттирмоқда.

     Дилором Йўлдошева Адлия вазирлиги томонидан йўлга қўйилган «Мадад» ижтимоий-ҳуқуқий лойиҳасининг илк иштирокчисидир. У «Матонат» фильмининг бош қаҳрамони ҳамдир.