Долмабахче - Туркиядаги энг катта сарой

Долмабахче - Туркиядаги энг катта сарой  

yeryerpyaukpufuaufykpyukrfuyk.jpg

Истанбулнинг энг диққатга сазовор жойларидан бири бу Долмабахче саройи ҳисобланади. Бугунги кунда сарой жойлашган ҳудуд XVII асрга қадар кўрфаз бўлиб, у ердан табиий денгиз бандаргоҳи сифатида фойдаланилган.

 

XV асрда Константинополнинг қамали даврида Султон Меҳмет II сувдан кемаларни кўтариб, қуруқликдан Олтин шоҳ кўрфази томонга олиб чиқарган, деб ҳисобланади. Долмабахче саройининг султон Абдулмажед даврида ноқулай бўлиб қолган ёғочдан қурилган бино ўрнида бунёд этилган. Унинг қурилишида император меъморлари Карабет Балян, Оханесс Сервиранян, Никогос Балян ва Жеймс Уильям Смит қатнашган. Қурилиш ишлари 1843—1850 йилларда Хожа Саид оға ва 1850—1856 йилларда Эссеиeд Али Шоҳин бей назоратида амалга оширилган.

 

1856 йилдан бошлаб саройда 6 нафар ҳукмдор: Султон Абдулмажид, Султон Абдулазиз, Султон Мурод V, Султон Абдулҳамид II, Султон Меҳмед Решад V, Султон Меҳмед Воҳиддин VI ва сўнгги Ҳалифа Абдулмежидлар яшаган.

 

Республика, деб эълон қилинган даврдан бошлаб бу ерда Мустафо Камол Отатурк яшаб фаолият юритиб, вафот этган. 1949 йилгача Исмет Иненю президентлик қилганида саройдан қароргоҳ сифатида фойдаланган. 1984 йилда эса бу ерда музей фаолият юритган. Долмабахче саройида шиша ва қуйма металл устахоналари, қушлар майдони, отхоналар, ошхоналар ва бошқа қўшимча бинолар бўлган. Бош бино фойдаланиш нуқтаи назаридан ертўла қисми, икки қават ва болахонадан иборат уч қисмга ажратилган. Саройда жами 285 та хоналар, 44 та зал, 68 та йиғим хоналари ва 6 та ҳаммомлар мавжуд. Майдони 14 595 квадрат метрдан иборат. Шу сабабли ҳам у мамлакатдаги энг йирик сарой саналади.

 

vnryeoyupfuapfykurpyreaukf.jpg

Жойлашуви ва меъморий нуқтаи назаридан Қароргоҳ, Усмон саройи ва турк уйи андозаси асосида қурилган. Европанинг барокко ва рококо услублари ҳамда меъморчиликнинг неоклассик анъаналаридан фойдаланилган. Шундай қилиб, анъанавий усмон санъат услубининг янгича талқинида намоён бўлади.

vnoypyfukpafyukpyukervkeryukryuk.jpg