“Диний бағрикенглик” кўкрак нишони
“Диний бағрикенглик” кўкрак нишони

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 25 сентябрдаги 495-сон қарори билан «Диний бағрикенглик» кўкрак нишони таъсис этилди.
Кўкрак нишони билан атоқли давлат ва жамоат арбоблари, диний-ижтимоий соҳадаги раҳбарлар ва етук уламолар, давлат ташкилотлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлар ходимлари, халқаро ташкилотлар, дипломатик ваколатхоналарнинг вакиллари, хорижий арбоблар ва олимлар тақдирланади.
Шунингдек, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳам кўкрак нишон билан тақдирланиши мумкин.
Кўкрак нишони ҳар йили 16 ноябрь – Халқаро бағрикенглик куни арафасида тантанали тарзда топширилади.
Кўкрак нишони билан тақдирланганларга базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт баравари миқдорида (1 млн 320 минг сўм) бир йўла тўланадиган пул мукофоти берилади.
“Жаҳолатга қарши маърифат”

Маънавият жамият тараққиёти, миллат камолоти ва шахс баркамоллигини белгилаб берувчи асосий омил ҳисобланади. Чунки, маънавият ривожлангандагина жамиятда иқтисодий ва ижтимоий – сиёсий барқарорлик вужудга келади, ҳамда мамлакат ва миллат тараққий этади.
Инсон ўзлигини англаши, атроф муҳитдаги воқеликларга бефарқ бўлмасдан , дунёвий ва диний билимларни чуқур ўрганиш ва билиш доимо изланишда бўлса албатта "Жаҳолатга қарши маърифат” кураша олади.
Бу ҳисобга олинган ҳолда Дин ишлари бўйича қўмита ҳамда унинг ҳудудий бошқармалари томонидан "Жаҳолатга қарши маърифат" шиори остида тарғибот тадбирлари кенг кўламда ўтказиб келинмоқда.
Мазкур тадбирларда бугунги кунда мамлакатимизда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар, халқимиз учун яратилаётган шароит ва имкониятлар хусусида фикрлар билдирилдмоқда
Шунингдек, тадбирларда интернет ва ижтимоий тармоқлар орқали тарқалаётган мафкуравий хатарлар ва уларни олдини олиш масалаларига ҳам тўхталиб ўтилмоқда.




