“Декларациялар мулоқоти” халқаро форуми
“Декларациялар мулоқоти” халқаро форуми

Тошкентда “Декларациялар мулоқоти” II халқаро форуми бўлиб ўтди. Анжуманда 15 та мамлакатдан 50 нафарга яқин эксперт, диншунос ва сиёсатчилар, шунингдек, халқаро ташкилот вакиллари иштирок этди.
Форумда АҚШ, Буюк Британия, Хитой, Саудия Арабистони, Бирлашган Араб амирликлари, Индонезия ва Марказий Осиё давлатлари – жами 5 мамлакатдан қарийб 50 нафар етакчи диншунос, илоҳиётчи, эксперт ва юқори мартабали шахслар иштирок этди.
Йиғилиш якунида динлараро ҳамкорлик, диний озчиликлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш, бағрикенглик ва тинчликни тарғиб этиш бўйича тавсиялар жамланди.
Мазкур форумнинг семинари ва сайёр тадбирлари 11-13 сентябрь кунлари Самарқандда ўтказилди.
“Декларациялар мулоқоти” II халқаро форуми 2022 йилда Тошкент, Самарқанд ва Бухоро шаҳарларида ўтказилган халқаро анжуманнинг мантиқий давоми ҳисобланади. Ўша I Форум якунида қабул қилинган Бухоро декларацияси БМТ Бош Ассамблеяси 76-сессиясининг расмий ҳужжати сифатида эътироф этилганди.