Давлат хизматларини кўрсатиш сифати аҳоли томонидан баҳоланади

Давлат хизматларини кўрсатиш сифати аҳоли томонидан баҳоланади

bez-nazvania-15.jpeg

      Ҳукумат қарори билан тасдиқланган тегишли низомга мувофиқ  давлат хизматларини кўрсатиш сифати аҳоли томонидан баҳоланади.

      Фуқаролар хизматдан фойдаланганидан сўнг махсус QR-кодни сканер қилиб, белгиланган мезонлар асосида 1 дан 5 гача баҳо ва фикр қолдиради. Низомга мувофиқ, давлат хизматидан фойдаланган фуқаролар хизмат кўрсатилгандан сўнг махсус QR-кодни сканер қилиш орқали белгиланган мезонлар асосида 1 дан 5 гача баҳо қўяди ва ўз фикр-мулоҳазаларини қолдириши мумкин.

      Давлат хизматларини баҳолашда қуйидаги асосий мезонлар инобатга олинади:

- хизмат кўрсатиш сифати;

- хизматнинг ўз вақтида кўрсатилгани;

- хизматдан фойдаланиш имконияти ва қулайлиги.

      Қолдирилган 3 ёки ундан паст баҳо, шунингдек салбий фикрлар давлат хизматлари сифатини яхшилаш мақсадида автоматик тарзда тегишли ваколатли органларга ҳамда Адлия вазирлигига юборилади.