Давлат бюджети: Ижтимоий ҳимоя янада кучайтирилди
Давлат бюджети: Ижтимоий ҳимоя янада кучайтирилди

2024 йил учун Давлат бюджети харажатлари 312 триллион 921 миллиард сўм миқдорида режалаштирилди. Бюджетда ижтимоий соҳа харажатлари салмоқли улушни - харажатларнинг 48 фоиздан ортиғи ёки 151,5 триллион сўмни ташкил этади.
Бунда инсон капиталини ривожлантириш харажатлари 104,7 триллион сўмни ёки бюджет харажатларининг 33 фоизини ташкил этади.
Маҳаллаларни қўллаб-қувватлашни янада такомиллаштириш мақсадида қонун билан кам таъминланган оилаларга болалар нафақалари ва моддий ёрдам пули тўлаш, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг тизим ташкилотларини (болалар ва меҳрибонлик уйлари, вояга етмаганлар билан ишлаш секторлари ҳамда оилавий болалар уйлари) сақлаш харажатлари республика бюджетидан молиялаштирилади.
Ушбу қонун 2024 йил 1 январдан эътиборан кучга кирди.




