Дарахт баргидан уч хил маҳсулот

Дарахт баргидан уч хил маҳсулот

bez-nazrrrrgrgrgrgrgrgrgvania.jpeg

 

 

Олтин кузда табиат зар либосда товланади. Япроқлар эса табиат бағрига қайтади. Ана шу паллада хазонрезги муаммоси долзарблик касб этади. Тўкилган баргларни ёқилишига йўл қўймаслик борасида ҳар қанча тарғибот ишлари олиб борилиб, жарималар қўлланилса-да ушбу муаммога тизимли ечим топилмаяпти.

Давлат экология қўмитаси ҳузуридаги Атроф-муҳит ва  табиатни  муҳофаза қилиш  технологиялари илмий-тадқиқот  институтида   олиб борилган илмий изланишлар натижасида дарахт баргларидан уч хил маҳсулот олишга эришилди. Агар ушбу масала тизимли ҳал этиладиган бўлса, кузги уюм-уюм хазонларни йиғиштириб олиш осонлашади ва баргларни ёқиш билан боғлиқ муаммога бироз ечим топилган бўлади.

Айтиш керакки, ҳозирда йиғилган хазонлар компост ўраларига олиб бориб ташланади ва кейинчалик ўғит сифатида ерларнинг унумдорлигини оширишда фойдаланилади.  Куз фаслида шаҳару қишлоқларимиз боғу-роғларини  бир вақтнинг ўзида тўкилган барглар эгаллаб олади. Массаси жуда оз, ҳажми жуда катта бўлганлиги учун кўпчилик энг осон ва қулай усулни танлайди. Яъни, ёқиб юборишади. Биламизки, ёқиб юбориш  экологияга, атмосферага, инсон саломатлигига жуда катта зиён етказади.  Шуларнинг олдини олиш ва тайёр ресурсдан унумли фойдаланиш мақсадида Давлат экология қўмитаси ҳузуридаги Атроф-муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш технологиялари илмий-тадқиқот институти олимлари томонидан баргдан янги уч хил маҳсулот ишлаб чиқилди.