Бўз матога гул босиш санъати устаси
Бўз матога гул босиш санъати устаси

Бухоролик Мижгона Муродова читгарлик санъати – бўз матога ўйма ёғоч қолип ёрдамида гул босиш билан шуғулланади.
– Читгарлик қўл меҳнатига асосланган нафис санъат тури ҳисобланади, - дейди Мижгона Муродова. – Ушбу санъатни қайнонам Малика Ҳабибовадан ўрганганман. Гул босилган асарлар ўзига хос чиройга эга бўлиб, уни яратиш жараёни тўқиш, бўяш, гул босишни ўз ичига олади. Аёллар сумкалари, чойшаб, дастурхон, замонавий-миллий либосларда читгарлик санъатини кенг қўллаймиз.
Читга аноргул, тол барги, қизил гул, шохчалар билан ислимий нақшли гуллар туширилган санъат асарлари бугунги кунда Бухорога келган хорижий сайёҳларга ҳам манзур бўлмоқда.

ЎзА




