Буюк мерос

Буюк мерос

 

vkepyupyvpayvpvpavpvyapy.jpg

 

       Москвадаги Ўзбекистон элчихонасида буюк шоир ва давлат арбоби Алишер Навоийнинг 585 йиллигига бағишланган “Алишер Навоий ва Шарқ Ренессанси” мавзусида халқаро илмий-маърифий анжуман бўлиб ўтди.

       Анжуманда Россия, Ўзбекистон, Озарбайжон ва Тожикистоннинг етакчи олий таълим муассасалари жамоат арбоблари ва профессорлари, шунингдек, ўзбек тилини ўрганаётган талабалар кенг доирасини бирлаштирди.

      Анжуман Россиядаги Ўзбекистон элчиси Ботиржон Асадовнинг қутлов сўзлари билан бошланди. Элчи ўз нутқида Алишер Навоийнинг тарихий меросига юқори баҳо бериб, Навоий мероси инсон ҳаётининг барча жабҳаларига: тил ва адабиётдан тортиб, то Ўзбекистондаги кўплаб муҳим таълим ва маърифий унсурлар ўзбек халқининг буюк фарзанди номи билан абадийлаштирганига қадар, таъсир кўрсатганини таъкидлади.

      Ўзбекистон билан дўстлик ва ҳамкорлик жамияти раиси, Россия сенатори Ильяс Умаханов шоирнинг бутун инсоният учун унутилмаслиги керак бўлган буюк меросини алоҳида таъкидлади.

       Ушбу халқаро анжуман Алишер Навоий меросини чуқур ўрганишга, илмий изланишларни ривожлантиришга ҳамда халқаро илмий ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилди.