Буюк аждодимизга эҳтиром

Буюк аждодимизга эҳтиром

 

yryvparyvpiayvai.jpg

 

     Туркиянинг Анқара шаҳридаги хиёбонда улуғ қомусий олим Аҳмад ал-Фарғоний бюсти ўрнатилди.

     Аҳмад ал-Фарғонийнинг илм-фан ривожига қўшган ҳиссаси дунё олимлари томонидан ҳам кенг эътироф этилади.  Ўзбекистон ва халқаро туркий маданият ташкилоти – Турксой саъй-ҳаракатлари туфайли амалга оширилган ушбу тадбир халқларимиз ўртасидаги ўзаро ҳурмат, дўстлик ва ҳамжиҳатлик муносабатларининг янада мустаҳкамланиши, ноёб тарихимиз ва меросимизни ўрганиш ва тарғиб этишда катта аҳамият касб этади.

    Фарғоналиклар буюк астроном, математик ва географ аллома Аҳмад ал-Фарғонийдек улуғ юртдошимиз билан фахрланади. Бобокалонимизнинг ҳайкали юртимизда, Фарғона шаҳри ва Қува туманида ҳам салобат тўкиб, халқимизга ғурур-ифтихор бағишламоқда. Анқарада олим бюстининг ўрнатилиши эса турк дунёсининг Аҳмад ал-Фарғонийга, шунингдек, туркий халқлар маданияти, урф-одат ва қадриятларига бўлган юксак ҳурматнинг амалий ифодасидир.

    Орадан қанча асрлар ўтмасин, Аҳмад ал-Фарғоний илмий изланишлари ва асарлари билан жаҳон фан оламида катта из қолдирган, умумбашарий тараққиётга салмоқли ҳисса қўшган улуғ олим сифатида юксак қадр топиб бораверади.