Бухорода “Халқаро зиёрат туризми ҳафталиги”

Бухорода “Халқаро зиёрат туризми ҳафталиги”

yvpypyvpypukfp.jpg 

  

     Бухорода “Халқаро зиёрат туризми ҳафталиги”нинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда маҳаллий ва хорижий зиёрат туризми йўналишида фаолият юритаётган туризм соҳа вакиллари, халқаро ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари, диний қўмита аъзолари ва Туризм қўмитаси вакиллари қатнашди.

     Бухоро уч минг йилдан зиёд тарихга эга.  . Бундан беш йил муқаддам Бухоро биринчи  халқаро “Зиёрат туризми” форумига мезбонлик қилган. Ўшанда  “Бухоро декларaцияси” қабул қилинган эди.

     Ўтган давр мобайнида Президентимизнинг ташаббуси билан юртимизда Ислом цивилизaциясига муносиб ҳисса қўшган буюк алломаларимиз хотирасига ҳурмат кўрсатиш, қадимий ноёб меъморий обидаларни асраб-авайлаш ва шу орқали юртимизда зиёрат туризми кўламини янада ошириш борасида бир қатор ислоҳотлар амалга оширилди. 

     Бухоро 2020 йилда “Ислом маданияти пойтахти” мақомига эга бўлди. Пойи Калон ансамбли – “Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг 8-мўъжизаси” сифатида эътироф этилди. 

     Абу Хафс Кабир Бухорий, Сайфиддин Бохарзий, Абдулхолиқ Ғиждувоний, Баҳоуддин Нақшбанд сингари буюк ислом олами дарғалари илмий-маънавий меросига бағишлаб халқаро, навбатдаги “Зиёрат туризми ҳафталиги” эса диний марказ сифатида шуҳрат топган ҳамда асрлар давомида Макка, Мадина, Мозори Шариф, Қуддус, Бағдод, Дамашқ каби жаҳондаги 7 та шариф шаҳарлардан бири сифатида ном қозонган Бухоронинг Ислом оламига қўшган ҳиссасини яна бир бор намоён этади.