Бухоро вилояти имом хатиблари Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида
Бухоро вилояти имом хатиблари Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида

Ўзбекисон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Ҳадис илми мактабига Бухоро вилояти имом-хатибларининг саёҳати уюштирилиб, улар учун ўқув-семинар ташкил этилди.
Меҳмонлар дастлаб, Имом Бухорий қабрини зиёрат қилдилар. Шундан сўнг, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази фаолияти билан яқиндан танишди. Марказ директори Шовосил Зиёдов имом-хатибларини Марказнинг ташкил этилиши, мақсад ва вазифалари, халқаро ҳамкорлик ва илмий-тадқиқот йўналишида олиб борилаётган ишлар билан яқиндан таништирди. Шунингдек, ўтган давр мобайнида эришилган қилинган ишлар хусусида маълумот берилди.
Марказ музей фондидан ўрин олган турли экспонатлар, деворий суратлар ва китоблар меҳмонларда катта таассурот қолдирди.
Ташкил этилган ўқув-семинарда эса, Марказ илмий ходимлари томонидан Имом Абу Мансур Мотуридий илмий мероси ва унинг хозирги кундаги аҳамияти, Мовароуннаҳрлик алломаларнинг калом илми ривожига қўшган ҳиссаси, Имом Бухорийнинг ҳадис илми ривожига қўшган ҳиссаси ва унинг ҳозирги кундаги аҳамияти мавзуларида маърузалар қилинди.





