Бухоро қадимий ипак қоғозини қайта тикланди

Бухоро қадимий ипак қоғозини қайта тикланди

aprvaorvacrcvapr.jpg 

     Бухоролик Даврон Тошев нафақат мамлакатимиз, балки дунёга танилган моҳир ҳунармандлардан ҳисобланади. У 100 йиллар аввал йўқолиб кетган Бухоро қадимий ипак қоғозини қайта тиклаган.

     Уста Даврон аввалига миниатюра санъати ҳунарини қунт билан ўрганади. Қадимий анъаналарга бўлган қизиқиши сабаб, Бухоро ипак қоғозини қайта тиклади. Бугунги кунга келиб, ҳунарманд ўзи ташкил этган “Уста Даврон миниатюра маркази”да пахта, тут пўстлоғи ва ипакдан қоғоз ишлаб чиқаришни йўлга қўйган. Айни пайтда марказда 6 нафар уста ҳунарманд ва 20  нафар шогирд ижод қилиб келмоқда

     Ҳунарманд ўз навбатида, фарзандлари ҳамда шогирдларига ипак қоғозининг сир-асрорларини ўргатиб келмоқда. Шунингдек, у миниатюра асарлари ва бўёқли расмларни чизиш бўйича ҳунармандчилик ижодий фаолиятини юритади..