Бухоро –"Илм кўп жой"

Бухоро –"Илм кўп жой"

vengoneovnloanlaeoverykepu.jpg

Бухоро Марказий Осиёдаги энг қўҳна ва номдор шаҳарларидан биридир. унинг ёши 2500 йилдан ошиб кетган. Бухоро воҳаси ҳудудида милоддан аввалги 4-3 минг йилликлардаёқ одамлар яшаб овчилик ва балиқчилик билан шуғулланганликлари археологлар томонидан аниқланган.

 

Ислом маданияти пойтахти бўлмиш Бухоро азалдан “Бухорои шариф” деб улуғланиб келинади. Шаҳар марказининг каттагина қисми меъморий ҳудуд саналиб, унинг асосий қисмини мадрасалар ташкил этади. “Унинг “Қуббатул Ислом”, яъни “Ислом гумбази” деб номлангани ҳам бежиз эмас.

 

Бухоро сўзининг келиб чиқиши айрим маълумотларга кўра  муғларнинг "Бихор" сўзидан олинган бўлиб, у "Илм кўп жой" маъносини англатади. Олимлар ва фозилларнинг кўплиги учун шаҳар шундай номланган. Ўрта асрларда Бухоро мадрасалари илм маскани сифатида нафақат Марказий Осиёда, балки мусулмон Шарқида ҳам ғоят машҳур эди.

 

Бу олимлар ва фозиллар  қаторида Имом ал-Бухорий, Ибн Сино, Наршахий, Дақиқий, Рудакий, Балъамий, Абдухолик Ғиждувоний, Баҳоуддин Нақшбанд, Сайфиддин Бохарзий, Носир Бухорий, Шамсиддин Бухорий, Убайдуллоҳ Бухорий, Мушфиқий, Ҳофиз Таниш Бухорий, Турди Фароғий, Аҳмад Дониш, Фитрат ва бошқалар номларини келтириш мумкин.  Унинг ўн бир дарвозаси, икки юзта кичик мадрасаси, еттита катта жомеъ масжиди, қирқта ҳаммоми, бир юз элликта карвонсаройи бўлган.

 

Мадрасалар нафақат диний, балки дунёвий илмларни ўрганиш ва ўргатишда мактаб вазифасини бажарган. Шу туфайли илм-маърифат билан жаҳон тамаддунига муносиб ҳисса қўшган буюк алломалар айнан ушбу заминдан етишиб чиққани барчага аён. Уларнинг номи ва қолдирган илмий мерослари неча асрлардан бери катта обрў-эътибор қозониб келмоқда.

vervkrvkeovkye4yungyun.jpg