Бухоро амири қурдирган масжид қайта таъмирланмоқда
Бухоро амири қурдирган масжид қайта таъмирланмоқда

Санкт-Петербургда Кронверский проспектидаги Жомеъ масжидининг томини реставрация қилиш ишлари бошланди.
Таъмирлаш ишларни ўтказиш бўйича конструкцияларни жойлаштиришга ордер давлат маъмурий-техник инспекцияси томонидан 2022 йилнинг 15 майига қадар берилди.
Реставрация ишлари бюджет маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. Шартнома қиймати 18,5 млн. рублни ташкил этади. Шуни таъкидлаш керакки, Санкт-Петербург жомеъ масжиди 1910-1913 йилларда меъмор Николай Васильев томонидан Бухоро амири Саид Абдул Аҳад Хон ҳисобига қурилган.
Islam.ru




