Бугунги ташқи сиёсатимиз очиқлик, прагматизм ва мувозанат

Бугунги ташқи сиёсатимиз очиқлик, прагматизм ва мувозанат 

prckeprcrpcyrpyukeryerckpar.jpg

 

      Мамлакатимизда “Янги Ўзбекистон” концепцияси доирасида ташқи сиёсатни тубдан қайта кўрилиб чиқиб, замонавий ёндашувга мос равишда шакллантириш даврига тўғри келди.

      Бугунги ташқи сиёсатимиз очиқлик, прагматизм ва мувозанат тамойилига асосланган кўп векторли ёндашув билан ажралиб, давлатимизнинг халқаро майдондаги ўрни ва нуфузини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Минтақавий барқарорлик, йирик куч марказлари билан ўзаро манфаатли муносабатлар, халқаро ташкилотлар доирасидаги фаол дипломатия – буларнинг бари ташқи сиёсатимиз мазмунан янги босқичга кўтарилганидан далолат.

      Ўзбекистон ташқи сиёсати сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилди. Бу даврда мамлакат халқаро майдонда очиқлик, прагматизм ва мувозанат тамойилига асосланган кўп векторли дипломатияни изчил амалга оширди. Янги Ўзбекистон концепцияси доирасида ташқи сиёсат миллий манфаатлар, минтақавий барқарорлик ва глобал ҳамкорлик ўртасидаги мувозанатни таъминлашга қаратилди.

      Янги Ўзбекистон ташқи сиёсатида миллий манфаат устуворлиги, очиқлик ва прагматизм, халқаро ҳуқуқ меъёрига содиқлик, минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, кўп томонлама дипломатияни ривожлантириш асосий тамойиллар сифатида устувордир.

       Мазкур тамойиллар сўнги 5 йиллик амалиётда аниқ натижалар берди. Хусусан, Марказий Осиё ташқи сиёсатнинг бош устувор йўналиши сифатида белгиланди. Хусусан, қўшни давлатлар билан чегара масалалари ҳал қилинди, транспорт ва логистика лойиҳалари илгари сурилди, савдо айланмаси бир неча баробар ошди, минтақавий маслаҳат учрашувлари тизимли тус олди. Умуман, минтақада ишонч ва ўзаро ҳамкорлик муҳитини шакллантириш ташқи сиёсатнинг муҳим ютуқларидан биридир.

       Сўнги йилларда Янги Ўзбекистоннинг ташқи сиёсати кўп векторли, прагматик, мувозанатли, миллий манфаатга йўналтирилган хусусият касб этиб, дунё эътироф этаётган миллий стратегия сифатида шаклланди. Марказий Осиёда ишонч муҳити яратилиши, глобал куч марказлари билан мувозанатли муносабат, кўп томонлама дипломатия фаоллашуви мамлакатнинг халқаро нуфузини сезиларли даражада оширди. Янги Ўзбекистон ташқи сиёсати модели минтақа давлатлари учун ҳам ўзига хос прагматик дипломатия намунаси сифатида баҳоланиши мумкин.