Британияда турк тилидаги биринчи Қуръон топилди
        
        
Британияда турк тилидаги биринчи Қуръон топилди
 
Фото: Altainews.kz
Ушбу китоб тахминан Х-ХII асрларда турк тилига таржима этилгани тахмин қилинмоқда.
Қозоғистонлик олимлари қорахонийлар даврига оид ноёб Қуръон нусхасини топдилар. Муқаддас китоб ўтган асрдан бери Буюк Британиянинг Манчестер шаҳридаги Жон Райландс кутубхонаси фондларида сақланмоқда.
Таъкидланишича, қадимий қўлёзма туркий-ислом маданияти учун катта аҳамиятга эга. Олимларнинг фикрича, бу турк тилидаги биринчи Қуръон бўлиб, тахминан Х-ХII асрларда Исфижобда (ҳозирги Қозоғистоннинг Туркистон вилояти ҳудудида) таржима қилинган. Шу даврда қадимги қорахоний қабилалари ислом динини қабул қила бошлаган.
Қайд қилинишича, қозоқ олимлари Буюк Британиядан 15 та қадимий қўлёзма ва 500 та архив ҳужжати нусхаларини олишган. Қўлёзмалар ва нодир китоблар миллий марказида ушбу топилмалар кўргазмаси намойиш этилади.
    



