Бола фаровонлигига сармоя – мамлакат тараққиёти асоси

Бола фаровонлигига сармоя – мамлакат тараққиёти асоси

 

risunok478678678ngsngsngsngsrorlrolrobubu8989.jpg

 

Самарқандда “Болалар фаровонлигига инвестиция: келажак авлодларнинг барқарор ва адолатли тараққиёти сари йўл” бутунжаҳон саммити ҳамда болалар онкологияси бўйича II халқаро конгреcc ўз ишини бошлади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Таълим ва илм-фан вазирлиги, “Замин” халқаро жамоат фонди томонидан БМТ Бош котибининг болаларга нисбатан зўравонлик масалалари бўйича махсус вакили, ЮНИСEФ, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, Жаҳон банки ва Халқаро ижтимоий таъминот уюшмаси ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирларда нуфузли халқаро ташкилотлар ва 100 дан ортиқ давлат вакиллари, хорижий мамлакатлардан юқори даражали меҳмонлар, халқаро экспертлар, соҳа мутахассислари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этмоқда.

Маросимда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 81-сессияси раиси Халилур Раҳмон сўзга чиқиб, бутунжаҳон саммитини ўтказиш ташаббусини билдиргани ва анжуманни юқори савияда ташкил этгани учун Ўзбекистон раҳбариятига миннатдорлик билдирди.