“Бойсун баҳори”га ҳозирлик

“Бойсун баҳори”га ҳозирлик

 

 rcaprcapr.jpg

        

         Бойсун туманида жорий йил май ойининг биринчи ўн кунлигида ўтказилиши мўлжалланаётган “Бойсун баҳори” халқаро фольклор фестивалига қизғин ҳозирлик кўрилмоқда.

         Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Бойсун баҳори”  халқаро фольклор фестивалини ташкил этиш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига  мувофиқ миллий қадрият ва урф-одатларимиз, ноёб фольклор санъатимиз  намойиш этиладиган  шодиёнада нафақат мамлакатимизнинг энг машҳур фольклор ансамбллари, балки хорижликлар ҳам ўз санъатларини кенг намойиш этади. Ўзаро тажриба алмашади. Этноспорт беллашувлари, миллий таомлар ва урф-одатлар кўргазмалари фестиваль иштирокчиларига тақдим этилади.

         Айни пайтда фестиваль бўлиб ўтадиган ҳудудда меҳмонхона, йирик саҳна, анфитеатр, вилоятлар қўрғонлари учун жой, этноспорт майдончалари ва бошқа инфратузилма иншоотлари бунёд этилмоқда, яшилликка бурканадиган тоғлар бағрида ўтовлар ўрнатишга тайёргарлик кўрилмоқда.