Бобурийларга тегишли муҳташам альбом
Бобурийларга тегишли муҳташам альбом
Берлин кутубхонасидан Бобурийларга тегишли муҳташам альбом топилди. Бобурийларга оид мазкур ҳашаматли альбомнинг бир томонида ғазаллар, иккинчи томонида эса миниатюралар туширилган.
Бобурийлар ҳукмдори, Буюк Акбарнинг ўғли Жаҳонгирнинг расмли альбоми - 120 варақлик ноёб топилма Ҳиндистонда 1650 йилларда чиқарилган ва кейинчалик Европага олиб кетилган. Альбомда Алишер Навоий ва Ҳусайн Бойқаронинг ғазаллари туркий тилда ёзилган.
Мазкур альбомнинг 25 таси Германиядаги Берлин давлат кутубхонасида сақланаётган бўлса, қолган 100га яқин қисми Буюк Британия, АҚШ, Чехия ҳамда Эронда эканлиги маълум қилинди.