Бобур шаҳри чирой очмоқда

Бобур шаҳри чирой очмоқда

 

risunok2itmitvaprvaprsgszgssz790789067890rgo.jpg

 

Президентимизнинг Янги Андижон шаҳри деб номланган ушбу массивни Бобур шаҳри деб аташ таклифи кенг жамоатчилик, бутун андижонликлар томонидан қўллаб-қувватланди. Айни кунда Бобур шаҳрини барпо этиш борасидаги ишлар қизғин олиб борилмоқда.

Андижон тумани адирликларида 410 минг нафардан зиёд аҳоли яшаши мумкин бўлган турар жой массивини қуриш лойиҳаси жадал суратда амалга оширилмоқда. 

Режага кўра, умумий майдони 4 минг гектарни ташкил этадиган шаҳарнинг 1 минг 439 гектар майдонида 2 мингта кўп қаватли турар-жой, савдо масканлари қад ростлайди. Шунингдек, 223 гектарда хизмат кўрсатиш, 1 минг 820 гектар майдонда яшил ҳудудлар ташкил этилади. Бундан ташқари, 499 гектар майдон йўллар ва бошқа инфратузилма объектларидан иборат бўлади.

 “Бобур шаҳри” лойиҳаси бир неча босқичда амалга оширилиши белгиланган. Ҳозирга қадар шаҳарда 5, 7 ва 9 қаватли, 3,9 минг хонадондан иборат 130  та кўп қаватли уй, 1 минг 680 ўринли умумтаълим мактаби, 420 ўринли мактабгача таълим ташкилоти, 250 қатновли поликлиника, трикотаж корхонаси, ипотека маркази, “Ватанпарвар боғи”, “Янги Ўзбекистон боғи”, сув сақлаш ва узатиш иншооти, қатор ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари қурилиб, фойдаланишга топширилди.