БМТ Бош котиби Ҳазрати Имом мажмуасида

 

БМТ Бош котиби Ҳазрати Имом мажмуасида

fkpfvapvayap.jpg  

 

     Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турган Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш пойтахтимиздаги Ҳазрати Имом мажмуасида бўлди.

     Олий мартабали меҳмонга бу ердаги масжид ва мақбараларнинг бунёд этилиши, мажмуада сақланаётган Усмон Мусҳафи, унинг юртимизга келтирилиш тарихи ҳақида маълумот берилди. 

     Шу ҳудудда Президентимиз Шавкат Мирзиёев 2018 йил Ислом цивилизацияси маркази пойдеворига тамал тоши қўйган эди. Ушбу маҳобати ва моҳияти жиҳатидан улкан марказнинг қурилиши, пардозлаш ишлари изчил давом этмоқда. Меҳмонларга уч қаватли мажмуа қадимий обидаларимиз шаклида барпо этилганлиги ҳақида маълумот берилди. Бино марказида улкан гумбаз, тўрт томонида симметрик пештоқлар қурилгани айтилди.  

     БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш тарихий обидалардан ҳайратга тушганини таъкидлади. Ислом цивилизацияси маркази ташкил этилаётганини юқори баҳолади.   

photo2024-07-0110-41-49.jpg

 photo2024-07-0110-41-51.jpgphoto2024-07-0110-41-50.jpgphoto2024-07-0110-41-48.jpgphoto2024-07-0110-41-47.jpg

https://www.youtube.com/watch?v=cyUog38M81k&t=2s