Битирувчиларининг бандлигини таъминланади
Битирувчиларининг бандлигини таъминланади

Президент Шавкат Мирзиёев олий таълим ташкилотлари битирувчиларининг бандлигини таъминлаш юзасидан тақдимот билан танишди.
2026 йилда республика олийгоҳларини 320 минг нафар талаба битириши кутилмоқда. 8 мингдан зиёд лойиҳаларни молиялаштириш учун 500 миллиард сўм маблағ йўналтириш, 10 мингга яқин ёшларни банд қилиш режалаштирилгани маълум қилинди.
“TalabaExpo-2026” касб кўргазмаларини иш берувчи ташкилотлари ва тадбиркорлик субъектларини фаол жалб этган ҳолда республиканинг бошқа ҳудудларида ҳам самарали ташкил этиш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.
Битирувчилар бандлигини таъминлашда вазирлик ва идоралар, маҳаллий ҳокимликлар, йирик хўжалик бирлашмалари масъулиятини ошириш муҳимлиги қайд этилди.
Олийгоҳ миқёсида 360 та, факультетлар миқёсида 750 та меҳнат ярмаркалари ҳамда ҳар бир йўналиш кесимида мингдан ортиқ иш берувчилар билан учрашувлар ташкил этилади.