Биринчи Ренессанс даври экспозицияси такомиллаштирилмоқда
Биринчи Ренессанс даври экспозицияси такомиллаштирилмоқда

Ислом цивилизацияси маркази музейининг Биринчи Ренессанс даври экспозициясини такомиллаштириш ишлари жадал давом этмоқда.
Биринчи Ренессанс даврига бағишланган 7 капсуладан иборат бўлимда Пайғамбар Муҳаммад с.а.в. ҳукмдорларга йўллаган хатлар, Усмон мусҳафининг саҳифалари, ҳамда буюк алломалар – Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Мотуридий илмий меросига оид маълумотлар ўрин олган.
Шунингдек, XII асрда Қорахонийлар даврида қурилган ва Бухоронинг тарихий рамзи саналадиган Минораи Калон макети экспозициянинг муҳим қисми сифатида алоҳида эътироф этилди.