Биноларни қуришда шамол йўналишлари ҳисобга олинади

Биноларни қуришда шамол йўналишлари ҳисобга олинади

cukcukcukcukacuvacuvacu.jpg

 

       Ўзбекистонда биноларни қуришда шамол йўналишлари (шамол гуллари / роза ветров) ва тезлигини ҳисобга оладиган янги стандарт ишлаб чиқилади. Бу президентнинг 18 ноябрдаги қарори билан тасдиқланган, экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги ислоҳотларни янада кучайтириш чора-тадбирлари дастурида белгиланган.

       Ҳужжатга мувофиқ, 2026 йил апрелигача қуйидагиларни назарда тутувчи норматив тайёрланиши керак:

- шамол йўналишини инобатга олган ҳолда бино ва иншоотларга қўйиладиган талабларни белгилаш;

- бино ва иншоотларнинг жойлашувини, шамол ўтишини ҳисобга олиш;

- қурилиш ишларини бошлашдан олдин қурилиш, экология ва кадастр органларининг хулосаларини олиш тартибини белгилаш.

       Ушбу чора-тадбирлар ижроси учун Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Экология қўмитаси, Кадастр агентлиги, Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги масъул этиб тайинланди.