“Беруний ойлиги” кенг нишонланмоқда

“Беруний ойлиги” кенг нишонланмоқда

 

risunok298978bourou6678678glorpol678gorl678gperopo.jpg

 

Қорақалпоғистон Республикаси Беруний туманида буюк қомусий олим, жаҳон илм-фани тараққиётига беқиёс ҳисса қўшган Абу Райҳон Беруний таваллудини муносиб нишонлаш, унинг бой илмий-маънавий меросини кенг тарғиб этиш ва ёш авлодни буюк аждодларимизга муносиб ворислар этиб тарбиялаш мақсадида “Беруний ойлиги”ни ўтказиш анъанаси йўлга қўйилган.

Туман Маънавият ва маърифат Кенгаши йиғилишида белгиланган ушбу ташаббусга мувофиқ, ҳар йили сентябрь ойи туманда “Беруний ойлиги” сифатида кенг нишонланиб келинмоқда.

Буюк аллома Абу Райҳон Беруний туғилиб ўсган макон Кат шаҳри Амударё соҳилининг ўнг қирғоғида жойлашган бўлиб, ҳозирги кунда Беруний тумани ҳудуди ҳисобланади. Таваллудининг 1053 йиллигига бағишланган ойлик “Абу Райҳон Беруний мероси ва ҳозирги замон” мавзусидаги илмий анжуман билан бошланди. Унда энциклопедист олимнинг илмий-мантиқий қарашлари, унинг асарларидаги бугунги замон ва макон учун мос бўлган тадқиқот ишлари олиб борилаётгани бўйича иштирокчилар томонидан маълумот берилди.

Анжуманда алломанинг илмий меросига оид тадқиқот ишлари илм-фан ривожига ҳисса қўшиб, дунё тамаддунида ўзининг муҳим аҳамиятини сақлаб қолган ҳолда, келажак авлод учун яна минг йиллар хизмат қилиши қайд этилди.