Бебаҳо маданий мерос дурдоналари ўз ватанида
Бебаҳо маданий мерос дурдоналари ўз ватанида

Президентимиз ташаббуслари билан бунёд этилаётган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази учун жаҳоннинг турли ҳудудларига тарқалган меросимизни ўрганиш бўйича 30 га яқин мамлакатдаги 200 дан ортиқ музей, кутубхона ва коллекциялар ўрганиб чиқилди. Ушбу изланишлар натижаси сифатида “Ўзбекистон маданий мероси” туркумида 80 жилддан иборат китоб-альбом чоп этилди.
Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти томонидан жаҳоннинг турли ҳудудларига тарқалган ана шу меросимизни ўрганиш бўйича 30 га яқин мамлакатдаги 200 дан ортиқ музей, кутубхона ва коллекциялар ўрганиб чиқилди. Ушбу изланишлар натижаси сифатида “Ўзбекистон маданий мероси” туркумида 80 жилддан иборат китоб-альбом чоп этилди.
Ўтган давр мобайнида Саудия Арабистони, Кувайт, Малайзия, Туркия, Буюк Британия, Италия, Германия ва Россиядаги 50 дан зиёд кутубхона, музей, шахсий коллекциялар билан танишдик. Жумладан, бир қатор олим ва тадқиқотчилардан иборат ҳайъатнинг Буюк Британияга қилган хизмат сафарлари ҳам самарали кечди.
Маълумки, Буюк Британия йирик музейлари, маърифат масканлари, аукцион марказлари билан ҳам донг таратган. Хусусан, “Сотбис”, “Кристис” аукцион уйлари шу йўналишда фаолият кўрсатувчи энг йирик савдо ташкилотларидан саналади. Ҳар икки аукциондан, шунингдек, шахсий коллекционер ва арт-галереялардан Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази учун жами 600 га яқин тарихий буюм сотиб олинди.