Аждодлар мероси тинчликни қадрлашга ундайди
Аждодлар мероси тинчликни қадрлашга ундайди
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Президент Шавкат Мирзиёев 16 ноябрь куни Сурхондарё вилоятига ташрифи доирасида
буюк олим Ҳаким ат-Термизий мақбарасини зиёрат қилди. \Бу муқаддас даргоҳда Қуръон оятлари тиловат этилиб, Аллоҳдан юртимизга тинчлик, халқимизга фаровонлик тилаб дуо ўқилди.
Давлатимиз раҳбари уламолар билан суҳбатда бугун дунёда турли низо ва урушлар бўлаётгани, бегуноҳ инсонлар қони тўкилаётгани афсус билан қайд этди. Бу юртимиздаги тинчлик-осойишталик қадрини янада теран англатиб, инсонда шукроналик руҳини уйғотади. Бу неъматлар аҳамиятини, Термизий каби боболаримиз илм-маърифатини ёшларга етказиш муҳимлиги таъкидланди. Шу масалалар бўйича Термизда илмий конференция ўтказиш таклифи билдирилди.




