Автотранспорт воситалари учун экостикерлар

Автотранспорт воситалари учун экостикерлар

bez-nazvania-20.jpeg

      Ўзбекистонда экостикерлар жорий қилиш амалиёти бошланди. Экологияни яхшилаш мақсадида йўлга қўйилаётган “Экологик транспорт” тизими асосида автотранспорт воситалари экологик даражасига қараб яшил, сариқ ва қизил рангдаги экостикерлар билан белгиланади.

      Ушбу тизимнинг асосий мақсади автотранспорт воситаларидан атмосферага чиқадиган зарарли газларни камайтириш, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ҳамда шаҳарларда экологик барқарор муҳит яратишдан иборат.

      Экологик стикерлар ихтиёрий равишда, электрон мурожаат асосида ва тўловларсиз, белгиланмаган муддатга берилади. Босқичма-босқич жорий этиладиган мазкур тизим 2034 йилгача мамлакатнинг барча ҳудудларини қамраб олиши режалаштирилган.