2025 – “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили”да “Яшил макон” лойиҳаси доирасида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимидаги ташкилот ва диний соҳа ходимлари фаол иштирок этмоқда.
Хусусан, Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти асосий биноси атрофига иқлимга тез мослашадиган игна баргли ва мевали дарахтлар, гуллар экишди.
Институт ҳудудида экилган кўчатлар “Яшил макон”га айлантириш билан бирга ёшларни, талабаларни табиатга меҳр қўйишга ундаш, шунингдек, динимизда айтилганидек хушманзара боғ-роғлар барпо этиб атроф-муҳитни обод қилишдир.
Кўчат экиш, мавжуд дарахтларни асраб авайлаш ҳар бир фуқаронинг инсоний вазифаси бўлиб, эвазига улкан савобларга эришади, бунинг натижасида шаҳар ва қишлоқлар обод, аҳоли эса хушманзара ва тоза ҳаводан баҳраманд бўладилар.