Археология йўналишига ихтисослаштирилган музей
Археология йўналишига ихтисослаштирилган музей

Термиз археология музейи 2002 йил 2 апрелда Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов ташаббуси билан Термиз шаҳрининг 2500 йиллиги муносабати билан ташкил этилган.
Ушбу музей Ўзбекистонда археология йўналишида ихтисослаштирилган ягона муассаса ҳисобланади. Фаолиятининг дастлабки йилида музейда 27 мингдан ортиқ экспонат жамланган бўлиб, бугунги кунга келиб улар сони 108 минг 449 донани ташкил этади.
Музейда қадим Сурхон воҳасининг энг қадимги давридан ХIХ асргача бўлган даврга оид ноёб-нодир ашёлар ўрин олган.
Тарихдан ҳикоя қилувчи масканнинг биринчи қаватида кириш зали, таниқли япон археолог олими хотирасига қилинган Като Кюдзо кўргазмаси, ноёб-нодир қимматбаҳо ва нумизматика зали, юқори 2-қаватида 9 та кўргазма зали ҳамда айвон ости галереяси жой олган.





