Ҳар куни 1 миллионга яқин киши пойтахтга ташриф буюради
Ҳар куни 1 миллионга яқин киши пойтахтга ташриф буюради

Сенатор Эркин Гадоев пойтахтда йўлларда тирбандликларни камайтириш бўйича Транспорт вазирлигига сўров юборди.
Қайд этилишича, ўқув йили бошланиши билан Тошкент шаҳрида ҳаракат кескин кучайиб, айрим вақтларда тирбандлик даражаси энг юқори — 10 баллгача бўлмоқда. Бу эса ишга, ўқишга ҳамда турли мақсадларда пойтахтга йўл олган минглаб фуқароларнинг вақти зое кетишига сабаб бўлади.
Маълумотларга кўра, ҳар куни 1 миллионга яқин киши пойтахтга ташриф буюради, шундан 275 минг нафар шахс Тошкент вилоятидан келмоқда.
“Вилоятнинг туташ ҳудудларидан минглаб автомобильларнинг эрталаб пойтахтга кириб, кечқурун ортга қайтиши эса тирбандликларни янада кучайтирмоқда”, дейилади хабарда.
Сенатор сўровида вазирликдан Тошкент шаҳрида тирбандликларни камайтириш бўйича амалга оширилаётган чоралар, “Интеллектуал транспорт” тизимининг амалдаги ҳолати, президент белгиланган вазифалар ижроси ва уларнинг кечикиши сабаблари юзасидан маълумот тақдим этиш сўралган.