Аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имконияти оширилади

Аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имконияти оширилади

 

fyvfyvfyvfyv.jpg

 

       Европа Иттифоқи, БМТ Тараққиёт дастури ва Адлия вазирлиги томонидан “Ўзбекистонда давлат хизматлари кўрсатишни янада такомиллаштириш” лойиҳаси амалга оширилмоқда.

       Лойиҳа доирасида давлат хизматлари мавзусини холис вa сифатли ёритиш кўникмаларини ошириш мақсадида икки кунлик тренинг ташкил этилди. Унда Ўзбекистоннинг турли ҳудудларидан 20 нафардан ортиқ журналист ва блогерлар иштирок этди.

       Тадбирда давлат хизматлари соҳасидаги ислоҳотлар ҳақида аниқ, холис ва жозибали тарзда ахборот бериш кўникмаларини мустаҳкамлаш, шунингдек, сунъий интеллект ва рақамли воситалардан самарали фойдаланиш бўйича маълумот берилди.

       Қатнашчилар давлат хизматлари ҳақидаги ахборотларни очиқлик вa холислик тамойиллари асосида ёритиш усулларини ўрганди. Маълумот манбаларини текшириш вa таҳлил қилиш кўникмаларини мустаҳкамлади. Инфографика вa “explainers” каби замонавий форматларда контент яратиш бўйича тажриба оширилди. Сунъий интеллект воситаларидан фактларни текшириш вa рақамли ҳикоя тайёрлаш учун фойдаланилди. Гуруҳ бўлиб қисқа репортаж вa видеороликлар яратиш машқ қилинди.