Янги Ўзбекистоннинг маънавий тимсоли
Янги Ўзбекистоннинг маънавий тимсоли

Ўзбекистон Республикаси Президенти Президент Шавкат Мирзиёев 2023 йил 19 сентябрда бўлиб ўтган Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 78-сессиясида ватанимиз жаҳон илм-фани ривожига беқиёс ҳисса қўшган, исломни илм-маърифат ва тинчлик дини сифатида намоён этган Ал-Хоразмий, Беруний, Ибн Сино, Имом Бухорий, Мирзо Улуғбек, Алишер Навоий сингари улуғ аллома ва мутафаккирларнинг бой меросини ўрганиш, исломнинг асл инсонпарварлик моҳиятини чуқур очиб бериш мақсадида халқаро конференция ўтказишни таклиф этган эди.
Ушбу ташаббус асосида ташкил этилган “Шарқ Ренессанси феномени: давлатлар, динлар, шахслар ва тамаддунлар” мавзусида Ўзбекистон маданий мероси ҳафталиги бўлиб ўтди. Мазкур нуфузли анжуманда Саудия Арабистони, Миср, Туркия, Иордания, Ўмон, Россия, АҚШ, Франция, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон, Ҳиндистон ва Покистон каби 22 мамлакатдан 70 дан ортиқ халқаро ташкилотлар раҳбарлари, дин арбоблари, муфтийлар ва таниқли уламолар иштирок этди. Ҳафталикнинг тантанали ёпилиши бевосита Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида ўтказилди.
Бу бежиз эмаслигигини таъктдлаш лозим. Мамлакатимиз асрлар давомида жаҳон цивилизациясининг ажралмас қисми, ислом маданияти марказларидан бири бўлиб келган. Шунинг учун бу Марказ нафақат минтақамиз, балки ислом дунёсида энг ноёб бўлиши кўзда тутилган. У бевосита давлавтимиз раҳбарининг ташаббуси билан бунёд этилмоқда. Яъни Ўзбекистонда Ислом цивилизацияси марказини барпо этш ташаббускори, унинг лойиҳасининг меъмори бўлган, қурилишига биринчи ғиштни қўйган, мунтазам равишда ушбу қурилишга ташриф буюриб, қимматли маслаҳатларинни берган Президентимиз шундай деган: “Миллий ўзликни англаш деб кўп гапирамиз. Лекин шунга муносиб бўляпмизми, деган туйғу мени қийнайди. Ота боболаримиз қийин шароитларда, меҳнат-машаққат билан қандай буюк ишларни амалга оширган. Жадид боболаримизни ҳам бекорга қатағон қилишмаган. Чунки билишардики, илм, ғурур, давлатчилик бизнинг қонимизда бор. Бу ерда ҳамма буюк алломаларимизнинг овози эшитилиб туради”.
Ислом цивилизацияси марказини барпо этшда энг замонавий қурилиш технологияларидан фойдаланилмоқда, бу
Ҳақиқатан ҳам барча шарқ ва ғарб олимларининг эътироф қилишларича, агар Европада XV-XVII асрлар орасида юзага келган Биринчи Ренессанс юртимизда ундан бир неча юз йиллар аввал, яъни IX-XI асрларда рўй берган. Шарқ мутаффакирлари илмий фанлар, айниқса математика, астрономия, кимё, тиббиёт, ҳуқуқ, геодезияга соҳасида, шунингдек дунё тузилиши ҳақидаги замонавий назарияларга асос солишган. Муҳаммад Мусо ал-Хоразмий, Абу Райҳон Беруний, Абу Али ибн Сино, Аҳмад ал-Фарғоний Абу Наср Форобий, Юсуф Хос Ҳожиб, Маҳмуд Кошғарий, Маҳмуд Замахшарий, Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Мотурудий, Абул Муин Насафий каби буюк аждодларимиз серқирра истеъдод соҳиблари бўлишлари билан бир қаторда, ўз фанлари бўйича бутун оламга устозлик қилиш мақомига эришганлар.
Улар мазкур даврда дунё тараққиётининг юксалиш тамойилларини белгилаб берди, десак муболаға бўлмайди. Бунинг ёрқин исботи сифатида Хоразмда барпо этилган Маъмун академиясини келтириш мумкин. Даҳо мутафаккирларни ўз бағрига тўплаган бу олий даргоҳ нафақат ўзининг минтақаси, балки бутун дунё учун устозлар вазифасини ўташган дейиш мумкин .
Иккинчи Ренессанс эса ҳақли равишда жуда беқиёс ҳудудларда сиёсий-иқтисодий ва ижтимоий ислоҳотларни амалга оширган улуғ соҳибқирон Амир Темур даври билан чамбарчас боғлиқ деб эътироф этилади. Қозизода Румий, Мирзо Улуғбек, Ғиёсиддин Коший, Али Қушчи сингари беназир олимлар, Лутфий, Саккокий, Ҳофиз Хоразмий, Абдураҳмон Жомий, Алишер Навоий, Бобур Мирзо каби мумтоз шоир ва мутафаккирлар, Шарафиддин Али Яздий, Мирхонд, Хондамир каби тарихчилар, Маҳмуд Музаҳҳиб, Камолиддин Беҳзод сингари мусаввирларнинг шуҳрати бутун дунёга ёйилди. Бутун дунёдан улардан илм олиш учун келишган.
Учинчи Ренессансни ҳозирги даврдаги тўртинчи саноат инқилоби билан боғлиқ деб эътироф этишади. Яъни бу технологик инқилоб, юксак ривожланган рақамли иқтисодиёт билан боғлиқдир. Мазкур жараён илмий-технологик таъминотни таъминлаш учун барча соҳаларда узлуксиз ислоҳотларни амалга оширишни талаб қилади
Президентимизнинг Ислом цивилизацияси маркази фаолиятини ташкил этиш ва такомиллаштириш бўйича фармонлари ва қарорлари, бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда ўз ифодасини топган. Уларда Марказ фаолиятининг асосий мақсади сифатида эътиқоди ислом дини билан боғлиқ бой ва ноёб меросни илмий асосда ҳар томонлама чуқур ўрганиш, юртимиздан етишиб чиққан буюк аллома ва мутафаккирларнинг ҳаёти ва илмий-ижодий фаолияти ҳақида яхлит тасаввур уйғотиш, улар билан халқимиз ва жаҳон жамоатчилигини кенг таништириш, халқаро миқёсда динлараро ва цивилизациялараро мулоқотни йўлга қўйиш, ислом динининг инсонпарварлик моҳиятини очиб бериш, жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш, ёш авлодни гуманистик ғоялар, миллий ғурур ва ифтихор руҳида тарбиялаш вазифвлари ҳам белгиланган.
Ўзбекистонда Ислом цивилизацияси марказини барпо этишда энг сўнгги рақамли технологиялар ҳамда сунъий интеллект янгиликларидан фойдаланилмоқда. Бу иншоат лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Марказни барпо этишда энг замонавий қурилиш технологияларидан фойдаланилмоқда. Қурилишга ҳозирги замонавий технологиялар жорий этилган, юқори малакали мутахассислар ва бинокорлар жалб қилинган. Шунингдек қурилиш сифатига ниҳоятда катта эътибор қаратилмоқда.
Аслида Марказни барпо этиш мамлакатимизда қурилиш технологияларини жорий этиш ва қурилишни ташкил этиш ўзига хос тажриба мактабини шакллантирмоқда. Бу мамлакатимизда барча қурилиш ташкилотчилари учун намуна бўлиши кутилмоқда.
Қарийб 10 гектар майдонни эгаллайдиган бу Марказ бетакрор илмий-маърифий маскан бўлади. Унинг биринчи қаватида кутубхона, анжуманлар зали, аждодларимизнинг илм-фан ривожига қўшган улкан ҳиссаси ва меъморлик анъаналарига бағишланган кўргазма заллари жойлашади. Марказий фойесига энг ноёб ҳужжат - Усмон Қуръони қўйилади. Иккинчи қаватдан ахборот-ресурс маркази, илмий кафедралар ўрин олади.
2018 йил июнь ойида давлатмиз раҳбари Марказнинг пойдеворига шахсан дастлабки рамзий тошни қўйган. Сўнгги етти йил мобайнида Марказ қурилишда ниҳоятла кенг кўламли бунёдгорлик ишлари амалга оширилди. Ушбу Марказни барпо этишда мамлакатимиздаги энг нуфузли “12 трест” ва мамлакатимизнинг бошқа қурилиш ташкилотлари жамоалари, шу жумладан чет эл бинокорлари ҳам иштирок этмоқда. Мазкур нафақат Ўзбекистон, балки жаҳон миқёсидаги мега лойиҳани амалга оширишга қурувчилар билан бирга маҳаллий ва халқаро олимлар, турли соҳалар мутахассислари ва , экспертлар жалб этилган
Бу ҳақда давлат раҳбариимиз шундай деган: “Бу марказ орқали илм, маърифат, маданият ривожига миллатимиз қўшган ҳиссани муҳрлаб қўймоқчимиз, бу улуғ меросни халқимизга, ёшларимизга етказмоқчимиз. Ислом цивилизацияси маркази шу йўналишдаги илмий муассасалар учун фундаментал база бўлиши лозим. Ўзбекистон халқаро ислом академиясидаги ўқув ишлари бу Марказ билан ҳамоҳанг бўлиши, талабалар юқори курсларни шу ерда ўқиб, ўқитувчилар малака ошириши керак”.
Ўз миллий тарихи ва маданиятига, дунёда энг катта бойлик бўлган интеллектуал ва маънавий салоҳиятга чуқур ҳурмат билан ёндашиш, уни асраб-авайлаш ва бойитиш, шу асосда ёш авлодни миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялаш жаҳондаги ҳар бир давлат ва жамиятнинг моддий ва маънавий тараққиётида, ҳеч шубҳасиз, ҳал қилувчи ўрин эгаллайди.
Мамлакатимизда умуман диний-маърифий соҳага ниҳоятда кенг маънода жудав муҳим маърифатчилик амалга оширилмоқда. Ислом цивилизацияси марказини барпо этиш билан бир қаторда юртимизда Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказлари, Ҳадис илми мактаби, Мир Араб олий мадрасаси, Имом Термизий номидаги ислом институти ташкил қилинди. Бу маърифий муассасаларнинг олимлари ва илмий ходимлари томонидан нафақат диний, балки дунёвий илмларда оламшумул янгиликлар, асарларни яратиш билан бир қаторда буюк алломаларимизнинг меросини асраб-авайлаш, ҳозирга давр нуқтаи назаридан чуқур тадқиқ этиш, ёйиш ва тарғиб қилиш, уларни нафақат мусулмон оламига, шунингдек жаҳон жамоатчилигига танитишга хизмат қилмоқда.
Шу мақсадда 2023 йил 19 сентябрда бўлиб ўтган Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 78-сессиясида давлатимиз раҳбари томонидан диёримизда жаҳон илм-фани ривожлантиришга беқиёс ҳисса қўшган, исломни илм-маърифат ва тинчлик дини сифатида намоён этган улуғ аллома ва мутафаккирларнинг бой меросини ўрганиш, исломнинг асл инсонпарварлик моҳиятини чуқур очиб бериш мақсадида халқаро конференция ўтказиш ташаббуси илгари сурилди.
Натижада 15-16 октябрь кунлари Тошкент ва Хива шаҳарларида “Ислом – тинчлик ва эзгулик дини” мавзусида халқаро конференция ўтказилди. Ушбу нуфузли анжуманда Саудия Арабистони, Миср, Туркия, Иордания, Ўмон, Россия, АҚШ, Франция, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон, Ҳиндистон ва Покистон каби 22 мамлакатдан 70 дан ортиқ халқаро ташкилотлар раҳбарлари, дин арбоблари, муфтийлар ва таниқли уламолар иштирок этди.
Анжуман иштирокчилари таъкидлашганидек, шиддатли глобаллашув шароитида ислом дини қадриятлари, унинг тинчликпарварлик моҳиятини кенг тарғиб қилиш, ёшларни диний бағрикенглик ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, уларда ислом динига ёт радикал қарашларга қарши муросасизлик туйғусини шакллантириш ҳамда Ўзбекистоннинг динийлик ва дунёвийлик мувозанатини сақлаш йўлидаги саъй-ҳаракатлари тажрибасини халқаро жамоатчиликка етказиш жуда муҳимдир.
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази бевосита ана шу мақсадларда бунёд этилмоқда.
Эркин ЭРНАЗАРОВ,
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист