Янги Ўзбекистоннинг барқарор урбанизация ташаббуслари
Янги Ўзбекистоннинг барқарор урбанизация ташаббуслари

Президентимиз Ўзбекистонда урбанизация стратегик аҳамиятга эга йўналиш эканини, яқин 15 йилда мамлакат аҳолиси 50 миллион нафарга, урбанизация даражаси эса 65 фоизга етиши кутилаётганлигини таъкидлади.
Шу муносабат билан мамлакатда кенг кўламли уй-жой қурилиши дастурлари амалга оширилмоқда. Сўнгги ўн йилда қурилаётган уй-жойлар сони 10 баробар ошган бўлиб, 2025 йилда 238 мингта хонадон қурилган. 2030 йилгача бу кўрсаткич яна 1,5 баробарга оширилиши режалаштирилган.
Аҳолини арзон уй-жой билан таъминлаш учун ҳар йили бюджетдан қарийб 2 миллиард доллар ажратилаётгани айтилди. Норасмий уй-жойлар муаммосини ҳал қилиш мақсадида 2024 йилда қабул қилинган қонун асосида 100 мингга яқин уй расмийлаштирилган.
Шунингдек «мутаносиб урбанизация» тамойилларини кенг жорий этиш, «Ақлли ва хавфсиз шаҳарлар альянси»ни ташкил қилиш, 2027 йилда Самарқандда уй-жой қурилиши инвестицияларига бағишланган халқаро форум ўтказиш, БМТ-Ҳабитатнинг «Яшил шаҳар» халқаро мукофотини таъсис этиш ҳамда Бутунжаҳон урбанизация форумининг 15-сессиясини 2030 йилда Янги Тошкент шаҳрида ўтказиш таклиф қилинди