Янги Ўзбекистондаги энг асосий тамойил – “Инсон қадри учун”

Янги Ўзбекистондаги энг асосий тамойил – “Инсон қадри учун”

 

fvvaykpfvyapfvyapyvapvfapfyvap.jpg

 

       Янги Ўзбекистонда энг улуғ ғоя — инсон қадрини юксалтириш. Бу сўзлар шиор эмас, балки Асосий Қонунимизда ўз ифодасини топган, кундалик ҳаётимизда намоён бўлаётган ҳақиқатдир.

       Президентимиз бошчилигида олиб борилаётган халқчил ислоҳотлар натижасида иқтисодиётимиз икки баробар ўсди. Бу орқали янги иш ўринлари, фуқароларда барқарор даромад ва эртанги кунга ишонч пайдо бўлди. Оиласига ризқ топаётган, боласига илм бераётган, оёққа туриб, ҳаётини қураётган миллионлаб фуқаролар ўз тақдирида Янги Ўзбекистон фалсафасини тўла ҳис қилмоқда.

       Энг асосийси, халқимиз ўзгармоқда. Инсон ҳаёти энди шунчаки кун кечириш эмас, балки фаровон яшаш мазмуни билан бойиди. Аҳоли жон бошига тўғри келадиган даромад илк бор 3 минг АҚШ долларидан ошди. 7 миллиондан зиёд аҳоли камбағалликдан чиқарилиб, унинг даражаси 35 фоиздан 8,9 фоизга туширилди, жорий йилда бу кўрсаткич 6 фоизга пасайиши кутилмоқда. Бу рақамлар – оддий статистик кўрсаткич эмас, балки ҳар бир хонадонда фаровонлик, хотиржамлик ва эртанги кунга мустаҳкам ишонч ифодаси, десак янглишмаган бўламиз.