Янги технологияларга оид анжуман

 

Янги технологияларга оид анжуман

 

 paravprapr.jpg

 

         2024 йил 11 февралда Саудиянинг Aр-Риёд шаҳрида Aлоқа ва ахборот технологиялари вазирлиги ва Макнун уюшмаси ҳамкорлигида Қуръони карим ва янги технологияларга оид илк анжуман ўтказилади. У Қуръони каримга хизмат қилишда замонавий технологиялар ва уларнинг сармоясини муҳокама қиладиган биринчи ихтисослаштирилган илмий анжуман  бўлади.

         Мутахассис ва академиклар иштирокидаги ушбу анжуманда рақамли Қуръон билан боғлиқ қатор муваффақиятли тажрибалар кўриб чиқилади. Саудиялик академиклар тадбирда блокчейн технологиялари, сунъий интеллект, интернет ва кенгайтирилган реаллик каби бир қанча ихтисослаштирилган техник йўналишлар бўйича илмий мақолалар орқали иштирок этади.   Шунингдек рақамли Қуръон, уларни моделлаштириш ва фойдаланиш имкониятлари ҳам кўриб чиқилади.

         Яқинда Aр-Риёдда сунъий интеллект бўйича мутахассислар иштирокида Қуръон иловалари танлови ҳам  бўлиб ўтган эди.