Янги қуриладиган кўп квартирали уйларда видеокузатув ва домофон ўрнатиш мажбурий бўлади

Янги қуриладиган кўп квартирали уйларда видеокузатув ва домофон ўрнатиш мажбурий бўлади

 

yuakyuaysyuacuajcuvacfaufja.png

 

     Ўзбекистонда 2026 йил 1 майдан бошлаб янги қуриладиган кўп квартирали уйларнинг лойиҳаларида ҳар бир подъезд, лифт ва туташ ҳудудларга кузатув камералари, кириш эшикларига эса домофон комплекслари ўрнатилиши шарт этиб белгиланди.

     Президент томонидан имзоланган қарорда ушбу қурилмалар лойиҳа ҳужжатларига киритилмаган тақдирда, ҳужжатларни экспертизадан ўтказиш тақиқланиши қайд этилган. Шунингдек, ўрнатилган камералар ва домофон тизимлари уй-жойнинг умумий мол-мулки ҳисобланади ҳамда белгиланган тартибда бошқарувчига топширилади. Тегишли маълумотлар “Менинг уйим” ахборот тизимининг “Тураржой” бўлимига киритилади.

     Бундан ташқари, қурилиши тугалланган кўп квартирали уйларни фойдаланишга қабул қилишда мазкур талаблар мажбурий ҳисобланади. Агар бошқарувчига топширилиши лозим бўлган умумий мол-мулк объектлари ўрнатилмаган бўлса, уй фойдаланишга қабул қилинмайди. Шунингдек, кўп квартирали уйлардаги марказий электр тақсимловчи қурилмалар ҳудудий электр тармоқлари корхоналари томонидан эксплуатация қилинади.