Янги китоблар тақдимоти

Янги китоблар тақдимоти

eawgrssetawetawetaewerawer.jpg

Бухоро шаҳар Мир Араб ўрта махсус ислом билим юрти Ахборот-ресурс маркази жамғармаси доимий равишда янги китоб ва қўлланмалар билан бойитилиб келинмоқда.

 

Ахборот-ресурс маркази жамғармасини бойитиш одатда Ўзбекистон Мусулмонлари идораси томонидан юборилган ўқув қўлланма ва китоблар билан, ҳамда ҳомийлар томонидан олиб берилган ҳар хил турдаги адабиётлар билан бўлади.

 

Яқинда ҳомийлар томонидан билим юрти Ахборот ресурс маркази жамғармасига 6 хил турдаги “Дурусун наҳв”, “Роваиъул баён”, “Шарҳи мулла жомеъ”, “Таълим ва мутаъаллим”, “Ақидатут таҳовия”, “Қиссосун набий” китоблари ҳадя қилинди.

 

Китоблар билим юрти устозлари ва талабаларига тақдим қилинди ҳамда ушбу китоблар тўғрисида маълумотлар бериб ўтилди.

 srthgsdrthserhserghaserg.jpg