Янги ерларни ўзлаштиришда инвестор лойиҳаси

Янги ерларни ўзлаштиришда инвестор лойиҳаси

 

fcuafyyvafajfcuajfcuavaf.jpg

 

       Президент Шавкат Мирзиёев 9 феврал куни қишлоқ хўжалигида янги ерларни ўзлаштириш ва соҳада илм-фанни ривожлантириш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди. Унда янги ерларни ўзлаштириш ишларини аниқ инвестор ва лойиҳалар асосида ташкил этиш зарурлиги қайд этилди.

       Маълум қилинишича, ирригация ва мелиорация тадбирлари натижасида сўнгги беш йилда 826,5 минг гектар ер қишлоқ хўжалиги фойдаланишига киритилган. Шунинг 409 минг гектари суғориладиган ерлар, 418 минг гектари эса лалми ва яйлов ерларни ўзлаштириш ҳисобига тўғри келади.

       Тақдимотда 2030 йилгача яна 938 минг гектар яйловларни ўзлаштириш ва ҳолатини яхшилаш режалари билдирилди. Хусусан, 2026–2027 йилларда 620 минг гектар яйлов тикланиб, унинг 300 минг гектарида яйлов ўсимликлари экилиши, 130 минг гектарида қудуқлар ўрнатилиши режалаштирилган. Бу орқали қарийб 960 минг бош майда шохли мол боқиш имконияти яратилади.