Андижон – туркий дунёнинг маданият пойтахти

Андижон – туркий дунёнинг маданият пойтахти

 

ubbubububububu.jpg

 

Халқаро туркий маданият ташкилоти - TURKSOY Доимий кенгашининг 2025 йилда Қозоғистоннинг Актау шаҳрида бўлиб ўтган 42- йиғилишида Андижон шаҳри 2026 йилда туркий дунёнинг маданият пойтахти деб эълон қилинган эди.

Жорий йил февраль ойида эса Туркиянинг Анқара шаҳрида жойлашган TURKSOY бош қароргоҳида ана шу мақом доирасидаги дастлабки тадбир Андижон тақдимотига бағишланган тантанали маросим ўтказилиб, Андижоннинг бой тарихий-маданий мероси, санъат ва маданияти анъаналари намойиш этилди. Шунингдек, йил давомида амалга оширилиши режалаштирилган маданий дастурлар бўйича маълумотлар тақдим этилди.

Нима учун Андижон туркий дунёнинг маданият пойтахти деган номга, мақомга муносиб кўрилди?

Шу ўринда Андижон ўзининг қадим ёдгорликлари, тарихий тараққиёти, бугунги кунда эришаётган ютуқлари, ўзига хос анъана ва қадриятлари билан ана шу номга муносиб.

Андижон ҳақиқатдан ҳам туркий дунёнинг қадим тарихий масканларидан бири ҳисобланади.  Қолаверса, ушбу гўша Ўзбекистон деб аталмиш жаннатмакон юртнинг ўзига хос, такрорланмас гўзал ва оҳанрабо масканларидан биридир. У дунёга машҳур олиму шоирлар, зукко ва омилкор инсонлар, миришкор деҳқону уста тадбиркорлар юрти. Қолаверса, Андижон ўзининг қадим ва салобатли тарихи, табиати, ривожланиш йўли, хушфеъл, ширинсўз, меҳмондўст одамлари билан мамлакатнинг бошқа ҳудудларидан ажралиб туради.

Бугунги кунда Андижонда амалга оширилаётган улкан қурилиш, бунёдкорлик ишлари, андижонликларнинг ташаббус, интилиш ва изланишлари нафақат юртимизда, балки халқаро миқёсда эътироф этилаётгани ҳам ҳақиқат.