“Ан-Нурий” масжиди қайта тикланади
“Ан-Нурий” масжиди қайта тикланади

Ироқнинг Мосул шаҳрида вайрон қилинган “Ан Нурий” масжиди қайта тикланади. Ироқда юз берган уруш вақтида масжид жангариларнинг асосий ҳимоя қўрғони бўлганди. Улар ўзларининг мағлубиятини билганидан сўнг масжидни портлатиб юборишганди.
ЮНЕСКО “Ан-Нурий” масжидини қайта тиклаш учун танлов эълон қилди. Мажмуани тиклаш учун иқтидорли қурувчилар жалб этилади. Лойиҳани молиялаштиришни Бирлашган Араб Амирликлари ўз зиммасига олган. Бу лойиҳа мосулликлар учун янги иш ўринлари яратиш имконини беради.
Танлов 2020 йил 16 ноябрдан бошланиб, 2021 йилнинг 26 мартига қадар давом этади.
Маълумотларга қараганда, масжидни тиклаш ишларига беш йил кетади. Бироз қия ҳолда турган минора ўрнига айнан унинг кўринишидаги каби минора қурилади.
XII йилда қурилган “Ан Нурий” масжиди ўзининг Мосул рамзига айланган “букри” минораси билан машҳур эди. Шунингдек, ушбу минора Ироқ миллий пул бирлигида ҳам акс эттирилганди.




