Ҳамкорликнинг истиқболдаги режалари муҳокама қилинди

Ҳамкорликнинг истиқболдаги режалари муҳокама қилинди

yerfyukpfcuafyvafuc.jpg

            Ўзбекистон Республикасининг Малайзиядаги элчихонаси иштирокида Малайзия Исломни англаш институти профессор тадқиқотчилари билан Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази олимлари ўртасида видеомулоқот ташкил қилинди.

            Видеомулоқотда Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази  билан Малайзия Исломни англаш институти  ўртасида шу йилнинг май ойида имзоланган Ҳамкорлик тўғрисида меморандум ижросини таъминлаш механизмлари ва истиқболдаги режаларни муҳокама қилиндилар.

            Коронавирус пандемияси сабабли вақтинча вужудга келган шароитда жорий йилда ўзаро каталоглар ва китоблар алмашиш, онлайн конференциялар ўтказиш, ҳамкорликда илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш тўғрисида келишувга эришилди. Жумладан, яқин кунлар ичида  ҳамкор томонлар китоблар ва каталогларнинг ўзаро алмашинуви амалга оширади. Июль ойининг иккинчи ўн кунлигида "Термизий алломаларнинг жаҳон цивилизациясига қўшган ҳиссалари" халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтади.

           Эришилган келишувга кўра, шунингдек, Малайзия Исломни англаш институтининг ТАФҲИМ илмий журналида ва Ислом цивилизацияси марказининг Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази илмий-оммабоп журналларида ҳар икки томон тадқиқотчи олимларининг илмий мақолалари бериб борилади.