Амир Темур ва Темурийлар даврига бағишланган халқаро конференция
Амир Темур ва Темурийлар даврига бағишланган халқаро конференция

Венгрия пойтахтида Амир Темур ва Темурийлар даврига бағишланган халқаро илмий-амалий конференция ташкил этилди,.
“Амир Темур ва Темурийлар даврида илм-фан ва адабиёт тараққиёти” мавзуси остида ўтказилган ушбу тарихий анжуманда Ўзбекистон ва Венгриянинг етакчи тарихчи олимлари, адабиётшунослари ҳамда ёш тадқиқотчилари иштирок этдилар.
Илмий баҳс-мунозараларга бой ўтган анжуман якунлангач, меҳмонлар учун махсус қабул маросими ташкил этилиб, унда ўзбек миллий таомлари ҳавола этилди. Юртимиз ошхонасининг шоҳона лаззатлари ва бетакрор меҳмондўстлик анъаналари венгриялик академик доиралар вакиллари томонидан юқори баҳоланди.
Будапештда ўтган мазкур илк йирик тадбир икки мамлакат ўртасидаги маданий-гуманитар ва илмий ҳамкорлик алоқаларини янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилади.